Нукусда ишга киритишни ваъда қилиб 900 доллар олган фирибгар аёл 5 йилга қамалди

янв 23 / 2020

alt

29 ёшли Зульхумар Ж. Нукус шаҳрида яшовчи 61 ёшли Т.С.га унинг ўғли 32 ёшли О.А.ни ўзининг мансабдор танишлари орқали 900 АҚШ доллари эвазига Қўнғирот туманидаги “ЎзКоргаз” корхонасига ишга жойлаштириб беришини ваъда қилиб, фуқаро О.А.ни ишга киритмасдан, олган пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Зульхумар Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2019 йил 6 декабрдаги ҳукмига кўра, Зульхумар Ж. юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *