Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ ўлим ҳолатлари бўйича Ўзбекистон 1-ўринда қайд этилди

янв 12 / 2019

alt

Германиялик олимлар 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган давр маълумотлари асосида орасида нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари бўйича 51 та давлат  рейтингини тузди.

Энг юқори ўлим даражаси МДҲ мамлакатларида қайд этилди. Ўзбекистон ўлим ҳолатлари сони бўйича «етакчи» бўлди. Қайд этилишича, мамлакатда ёмон овқатланиш оқибатида ҳар 100 минг кишидан 394 киши ҳаётдан кўз юмган.

Иккинчи ва учинчи ўринда Туркманистон ҳамда Қирғизистон. Улардан кейин Украина, Молдова, Озарбойжон, Беларусь, Тожикистон ва Қозоғистон жойлашди. Россия ҳар 100 минг кишига  291 та ўлим ҳолати кўрсаткичи билан ўнталикни якунлади.

Тўғри овқатланиш қоидаларига Испания, Исроил ва Франция аҳолиси риоя қилади. Бу мамлакатларда ҳар 100 минг кишидан 43-46 инсон нотўғри овқатланиш одатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *