Носозлик туфайли Тошкент курантлари вақтни икки хил кўрсатяпти

мая 14 / 2016

alt

Ушбу суратда курантнинг чап тарафдаги минора соати 10:00, ўнг тарафдаги минора соати 10:10 бўлганини кўриш мумкин. Бу ҳақда ТДЮУ талабаларидан бири ўз блогида маълум қилди.

"Биз ўқийдиган универститет (ТДЮУ) "Амир Темур xиёбони" ёнида жойлашгани учун Тошкент курантини ҳафтада деярли ҳар куни кўраман. Уч кундан бери эса курант минораларининг биридаги соат иккинчисидаги соатдан 10 минут олдинга ўтиб кетганлигини кўряпман. Курант минораларидаги соатларнинг уч кундан бери тўғрилаб қўйилмаганига қараганда, уларнинг бири 10 минут олдинлаб кетганини кўпчилик, шу жумладан, Тошкент шаҳри маъмурияти ҳам пайқамаган кўринади. Умид қиламанки, ушбу постдан сўнг курант соатларида вужудга келган xатолик ҳақида кўпчилик (маъмурият ҳам) xабар топади ва тезда бу теxник носозлик бартараф этилади", деб ёзади муаллиф.

Тошкент куранти Тошкент шаҳрининг ўзига xос рамзи ҳисобланиб, 1947 йил 30 апрелда қурилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *