ННТлар ўз ҳудудлари учун муҳим бўлган мавзулар ва муаммоларни кўтаришди

фев 24 / 2020

alt

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг 22 та сув-экология соҳасидаги ННТлари вакиллари Фарғонада ЎзР Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бевосита иштирокида Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан ташкил этилган махсус учрашувда қатнашишди. Қўмита ва МОМЭМ ННТлар билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этиш борасидаги режаларини тақдим этишди, жамоатчилик арбоблари эса Фарғона водийсидаги қандай ижтимоий йўналтирилган эко-масалалар алоҳида эътибор ва ечим излашда ҳамжиҳатликдаги ёндошувни талаб этиши ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, жамоатчилик сектори вакиллари Европа Иттифоқи молиялаштириаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида “Замонавий журналистикани ривожлантириш” ННТ мутахассислари томонидан ўтказилган коммуникацион салоҳиятни ривожлантириш бўйича ўтказилган тренингда иштирок этиш имконига эга бўлишди. 

Фарғона водийсидаги ННТлар билан учрашувни МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиали директори Шаҳноза Умарова очиб берди ва жамоат сектори иштирокчилари ҳамда давлат идоралари, халқаро, минтақавий тузилмалар ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шароитлар яратувчи бундай тадбирлар МОМЭМнинг нафақат Ўзбекистонда, балки ташкилотнинг асосий офислари жойлашган Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ҳар йили ўтказиладиган анъанасига айланиб улгурганини таъкидлаб ўтди.   

“МОМЭМ ташкил этилган вақтидан буён экологик ННТлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда, донорларнинг имкониятлари ҳамда устувор йўналишларига ҳамда жамоат ташкилотларини мақсадли гуруҳ сифатида қўллаб-қувватловчи лойиҳаларнинг мавжудлигига боғлиқ равишда ушбу ўзаро алоқанинг схемаси ўзгариб борган, – таъкидлади Шаҳноза Умарова. – Аммо, энг муҳими, ушбу жараён давомида бундай ҳамкорликнинг сифат таркибини ўзгартиришга, ННТларнинг семинар ва тренингларнинг шунчаки тингловчилари бўлиб қолмасдан, балки экспертлар, маслаҳатчилар, спикерлар ҳамда “фасилитаторлар” ролини ўташи учун шароитлар яратишга эришилди. МОМЭМ ўзининг йирик лойиҳалари доирасида ННТларнинг эксперт салоҳиятини субконтрактлар асосида муайян ишларни амалга ошириш жараёнига катта қизиқиш билан жалб этмоқда. Ўзбекистонда булар Жаҳон банки, USAID ҳамда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган CAMP4ASB, Smart Waters ҳамда UzWaterAware лойиҳаларидир. Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware миллий лойиҳаси бунга мисол бўла олади, лойиҳа републиканинг 17 та турли жамоат ташкилотлари билан ишлайди, уларнинг кўмаги ва иштироки остида ижтимоий йўналтирилган тадбирларни амалга оширади, аҳоли саводхонлигини оширишга қаратилган маълумот берувчи маҳсулотларни яратади”.

Шаҳноза Умарова МОМЭМ бундан кейин ҳам ННТлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд амалиёни давом эттиришини, шунингдек ННТларнинг давлат тузилмалари, ОАВ билан ўзаро алоқасини кучайтириш учун янги шароитлар яратишини таъкидлади.

Ирина Мирзаева, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матубот хизмати бошлиғи: “Фарғонада” ўтказилган ушбу учрашув маълумотларга бой бўлди, жамоатчилик сектори билан саъй-ҳаракатларнинг бирлашиши туфайли келгусида у ўз мевасини беришига ишонаман. ННТлар айниқса, сув-экология соҳасида ўзларининг фаол гражданлик позицияталрини намоён этишди, уларнинг аҳоли билан чамбарчас алоқада фаолият юритиши шундоққина кўриниб турибди. Улар билан учрашиш, долзарб масалар бўйича  фикрларини тинглаш ҳамда ЎзР Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг режалари ҳақида сўзлаш ва бу орқали умумий саъй-ҳаракатлар йўналишини белгилаш биз учун муҳим. Мулоқот бўлиб ўтди, ННТлар ўз ҳудудлари учун муҳим бўлган мавзулар ва муаммоларни кўтаришди. Доимий ҳамкоримиз бўлган МОМЭМга давлат идоралари ва ННТларнинг бир майдонда учрашиши учун имконият яратадиган шундай тадбирни ташкил этгани учун миннатдорлик билдирамиз”.

Таъкидлаш керакки, Фарғонадаги ННТлар билан учрашув ва икки кунлик тренинг “Экологик тоза Фарғона учун” уюшмаси вакиллари илтимосига кўра ўтказилган бўлиб, улар UzWaterAware лойиҳасининг таълимий семинарларидан бири якунига кўра МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиалига мурожаат этиб, Фарғона водийсининг манфаатдор ташкилотлари учун худди шундай тадбирни алоҳида ўтказиб беришни сўрашган эди. Лойиҳа жамоатчилик секторининг ижтимоий муҳим масалалар ечимига қўшадиган катта ҳиссасини эътиборга олган ҳолда ушбу таклифга катта қизиқиш билан муносабат билдирди.

Иброҳимжон Домуллажонов,Экологик тоза Фарғона учун” уюшмаси раҳбари, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри: “Аслида бизнинг ташкилот Фарғона водийсидаги барча ННТларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Фарғона водийсидаги ННТлар вакиллари ҳар доим билим олишга, янгилик ўрганишга, ривожланишга интилишини яхши биламан, шу сабабли МОМЭМ томонидан 2019 йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилоятида ташкил этилган тренингни Фарғонада ўтказиш таклифини киритдим. Чунки ушбу тадбир давомида олинган билим ва материаллардан биз келгуси лойиҳаларимизда муваффақият билан фойдаландик. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг ННТлари жам бўлган ушбу тадбир доирасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари билан учрашув ташкил этгани учун МОМЭМга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Барча ННТ вакиллари табиатни муҳофаза қилишга масъул бўлган қўмитага ўзларини қизиқтирган саволларни бериш, режалари билан бўлишиш, таклифларини киритиш, шунингдек тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имконига эга бўлишди”.

“ННТларнинг коммуникацион салоҳиятини ошириш” мавзусига бағишланган тренинг МОМЭМ томонидан UzWaterAware лойиҳаси доирасида жалб этилган “Замонавий журналистикани ривожлантириш” нодавлат ташкилотнинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилди. Саида Сулаймонова, Лола Исломова ва Дарья Османова икки кун давомида ННТ вакилларига самарали коммуникациянинг қандай усуллари ва каналларидан фойдаланган афзаллиги, журналистлар ва кенг аудитория билан қандай муносабат ўнатиш ҳақида тушунчалар беришди, шунингдек иштирокчиларни ижтимоий йўналтирилган маълумотларни тарқатишнинг замонавий усуллари билан таништиришди.   

Қобулжон Тиллабоев, “Хилла булоғи” жамияти раҳбари, Андижон вилояти Пахтаобод тумани: “Ахборот, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар орқали аҳоли билан алоқа ўрнатишнинг замонавий усуллари ҳақида билиш қизиқарли бўлди. Булардан албатта фойдаланиш керак, чунки замон ўзгармоқда, бизни тинглашларини, эшитишларини истасак, мулоқот қилишнинг янги усулларини ўзлаштиришимиз шарт. Учрашув ҳам, тренинг ҳам маълумотларга бой бўлди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг режалари менда қизиқиш уйғотди, ўзимиз ҳам шу йўналишдаги режаларимизни сўзлаб бердик, “экологик гигиена” тушунчаси  мен учун янгилик бўлди. Шу ўтган икки кун давомида бошқа ННТлар вакиллари, Фарғона водийсининг ёшлари билан мулоқот қилиш ёқимли бўлди, келгусида алоқани йўқотиб қўймаслик учун маълумотлар алмашдик, амалий ишланмалар билан бўлишдик”.

Жамолиддин Эргашев, “Баймок-Дамобод оби ҳаёти” ННТ, Наманган вилояти Чуст тумани: “Ташкилотимизнинг асосий вазифаси – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш. Тренинг айнан аҳоли ва турли ташкилотлар вакиллари билан бирма-бир алоқа ўрнатиш йўли билан муаммоли масалаларнинг ечимини амалда қандай топиш мумкинлигини тушунишга ёрдам берди. Мураббийлар барча маълумотларни тушунарли қилиб содда тилда етказиб беришди”.

Нурбек Пўлатов, “Тараққиёт” аҳолининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш маркази", Фарғона вилояти: “Учрашув ва тренинг чоғида МОМЭМ ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари билан яқин алоқа ўрнатиш имконига эга бўлдик. Улар билан фаол ҳамкорлик қиламиз, ҳозирги пайтда қишлоқ аҳолиси учун долзарб бўлган лойиҳаларни амалга оширамиз, деган умиддаман. Масалан, канализация бошқаруви мавжуд бўлмаган ва сув таъминоти йўлга қўйилмаган ҳудудларда эко-ҳожатхоналар қуриш муаммоси бўйича. Шунингдек учрашувда ННТлар ўртасида ўзаро алоқа ўрнатиш муаммоси ўртага ташланди, ушбу тадбир эса Фарғона водийсининг турли чеккаларидан ННТларни бир ерда тўплаш имконини берди, уларнинг ҳам ўзаро, ҳам табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат органи – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик ўрнатиш учун янги шароитларни яратди. Бу ерда муайян тажриба орттирган барча иштирокчилар келгуси фаолиятларида уни фаол равишда қўллашларир ва олган билимларини жойларда ҳамкасблари билан ўртоқлашишлари тайин”.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *