Неварасининг таглиги орасига 1 кг.дан ортиқ тиллани яширган буви фош бўлди

дек 06 / 2019

alt

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида қўшни давлатга чиқиб кетаётган аёллардан бири тилла тақинчоқларни яширинча олиб чиқиш учун 2 ёшли неварасидан фойдаланмоқчи бўлгани аниқланди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси.

Яъни, ушбу аёл неварасининг йўргаги – таглиги орасига тилладан ишланган 6 дона занжир, 4 дона билагузук ва 1 дона узукни яширган ҳолда ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган.

alt

Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 1 кг. 115 гр.ни, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами қиймати эса 334 млн. 500 минг сўмни ташкил қилиши маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *