Нефрит кўллари Ўзбекистоннинг қўриқланувчи табиий объектлари рўйхатига киритилиши кутилмоқда

июл 17 / 2019
Похожее изображение
 
16 июль куни Ўзбекистоннинг Экология партияси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида Нефрит кўли ва унинг атрофидаги ҳудудлар аҳволини баҳолаш учун Урунгачга экспертлар гуруҳини йўллади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.
 
Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Тоҳир Солиевнинг хабар беришича, ҳозирда Экология партияси томонидан Нефрит кўллари ва унинг атрофидаги ҳудудлар ҳимояси, шунингдек бу ҳудудларни Ўзбекистоннинг очиқ осмон остидаги музей сифатида эътироф этишга йўналтирилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритишга доир ишлар олиб борилмоқда.
 
Аввалроқ Ўринғоч кўли бўйида қонунга хилоф равишда айвонлар қурилиб, чойхона ва қайиқда сайр қилиш хизматлари йўлга қўйилгани, кўл атрофи чиқиндиларга тўлиб кетгани хабар қилинганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *