Назарбоев: 47 нафар қозоғистонлик Суриядан қайтарилди

янв 10 / 2019

alt

Tengrinews.kz’нинг хабарига кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев  ўтган ҳафта ТИВ ва хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти натижасида Суриядан 47 нафар қозоғистонлик, шулар жумласидан 30 нафар болалар мамлакатга қайтарилганлигини маълум қилган.

“Бу инсонлар ИШИД террорчи гуруҳининг  ёлғон тарғиботлари остида Сурияга бориб, террорчи гуруҳ гаровида қолишганди”, деб айтган Назарбоев.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига асосан, Сурия ва Ироқ ҳудудларида  800 нафар Қозоғистон фуқаролари,  жумладан 120 эркак, 250 аёл ва 500 болалар яшашмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *