Навоийдаги уйлардан биридан заҳарли илон чиқди

июл 23 / 2019
Навоий шаҳридаги уйлардан биридан заҳарли илон чиқди
 
22 июль соат 16:30да Навоий шаҳридаги уйлардан биридан заҳарли илон чиққан. Уй эгаси бу ҳақда Навоий вилояти ФВБ навбатчи қисмига хабар қилган. 
 
Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари мурожаат бўлган манзилга етиб бориб, тезкор тадбир натижасида илонни ушлашган.
 
Илон заҳарли экани аниқланган. Қутқарувчилар уни даштга олиб чиқиб, қўйиб юборишган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *