Навоийда "паспорт стол" бошлиғи 2 йилга қамалди

апр 24 / 2019

alt

И.Остонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ​Навоий вилоят Кармана туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси (халқ тилида “паспорт стол”) бошлиғи лавозимида ишлаб келиб келган. 

Аммо у фуқароларни туман ҳудудида доимий ёки вақтинча рўйхатга киритиш ва рўйхатдан чиқариш, рўйхатга киритиш ва рўйхатдан чиқариш ишларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш каби ваколатларидан бойлик орттириш йўлида фойдаланишга уринган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Хусусан, ўз манфаатини кўзлаб, фуқаро Д.Жумаевни таниши бўлган Кармана тумани “Ёшлик” МФЙ посбони С.Комиловнинг уйига доимий рўйхатга қўйиш эвазига ундан 500 минг сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида талаб қилади.

Д.Жумаевга доимий рўйхатга қўйиш учун “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги Қарорига асосан тўланиши лозим бўлган 4.055 сўм миқдордаги тўловни ва шу кунгача ҳисобда турмасдан яшаб келганлиги сабабли 101.365 сўм миқдордаги маъмурий жарима тўлови ундирилмаслигини, фуқаролик паспортига олдинги сана билан рўйхатга қўйилганлиги ҳақида сохта маълумотлар ва ёзувларни киритиб беришни ваъда қилади

2018 йил 28 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Д.Жумаевдан кимёвий ишлов берилган 500 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

И.Остонов суд муҳокамасида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.

2019 йилнинг 23 апрель куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида пора олган мансабдор шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

Суд И.Остоновни Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми ва 209-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиб, 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, шунингдек, 2 йил 8 ой 5 кун муддатга, озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *