Навоийда айлана шаклдаги пиёдалар йўли қурилмоқда

дек 17 / 2019

alt

Фото: Халқ сўзи

Навоий шаҳрининг Амир Темур ва Ғалаба кўчалари кесишган чорраҳасида ҳар томонлама қулай, замонавий ва кўриниши ўзгача бўлган пиёдалар ўтиш йўлаги қурилмоқда, деб хабар тарқатди “Халқ сўзи” газетаси веб-сайти.

Кўприкнинг лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этади.Жами узунлиги 325, баландлиги 5,5 метр иншоотда пиёдалар ҳаракатланиши учун 3 метрлик ҳамда ногиронлар ҳаракатланиш воситалари учун 1,5 метрлик алоҳида йўлак яратилмоқда.

Айни кунларда “Навоий кўприклардан фойдаланиш” давлат унитар корхонаси қурувчилари томонидан кўприк устунлари ва металл конструкциялари ўрнатилди. Қишнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланган қурувчилар бунёдкорлик ишларини жадал олиб боришмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *