Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

янв 25 / 2020

alt

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори О. Сафаров 24 январь куни соат 11:30 ларда Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилаётган авторейд тадбирида хизмат олиб борган. “Оқ олтин” маҳалласи ҳудудида жойлашган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчисини ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатганда ҳайдовчи И.Ж.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли И.Ж.га маъмурий баённома расмийлаштириб транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи И.Ж. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ катта инспектори О. Сафаровга 500 минг сўм пулни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилади.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 19:15 ларда фуқаро И.Ж. ЙПХ катта инспектори О.Сафаровга 400 минг сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *