Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин бўйича ИИВ маълумот берди

янв 17 / 2020

alt

16 январь куни соат тахминан 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг 4-қаватида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилади ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ёнғин натижада 150 кв.м. бўлган 6 та кийим-кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз ҳолга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *