Намангандаги истеъмолга яроқсиз артезиан қудуқ сувининг бир литри 1000 сўмдан сотилмоқда

мая 27 / 2019
 
Наманган вилояти Чуст тумани ҳудудида чиққан “шифобахш" сувнинг ҳар литри 1000 сўмдан сотилмоқда, деб ёзади "Халқ сўзи".
 
Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сувни аҳоли учун ичимлик сув сифатида истеъмолга берилиши ва ишлатилиши мумкин эмаслигини маълум қилганди. Мутахассислар томонидан ўрганилмасдан, сувни ичиш, ювиниш, ванна ёки бошқа усуллар билан даво сифатида фойдаланиш организмда мавжуд касалликларни қўзғатиши, оғирлаштириши ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
 
Ернинг эгаси Абдусаттор Йўлдошевнинг укаси Абуғаффор Йўлдошев айтишига қараганда, сувни истеъмол ҳолатига келтириш учун талаб этиладиган шарт-шароитларни ҳозирлашга қарор қилинган. Улар Хитойдан ҳамкор топиб, сувни тозалаш ва қадоқлаш технологияси учун буюртма берган. Яқин вақт ичида бу ерда қурилиш ишлари бошланади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *