Намангандаги гумбурлашларнинг сабаби нимада?

дек 17 / 2018

Ÿ¾‘…¾¶µµ ¸·¾±‘€°¶µ½¸µ

14 декабрь куни тахминан соат 10.00ларда Наманган шаҳрида яна гумбурлаш овози эшитилганди. Бу овоз нафақат шаҳарда, балки айрим туманларда ҳам эшитилган ва аҳоли ташвишга тушиб қолган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Б.Ашуровнинг барча туманлардаги бўлинмалар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, гидрометеорология, сейсмология хизматларига асосланиб хабар қилишича, вилоят ҳудудида ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган. Шунингдек, бошқарма навбатчилик қисмига ҳам фуқаролардан фавқулодда ҳолат ҳақида мурожаат келиб тушмаган. Овознинг манбаси ҳозирча номаълум.

Уни аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Сабаби аниқланса, албатта маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни ҳам вилоят ҳудудида шундай гумбурлаш ҳодисаси рўй берганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *