Наманганда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

апр 08 / 2019

alt

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 7 апрелда Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасини Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро бошқарувидаги “КрАЗ-355” русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.

Натижада Nexia йўловчиси Н.З. жароҳат олиб воқеа жойида, ҳайдовчиси О.Х. касалхонада вафот этган.

Шунингдек, Nexia автомашинасида бўлган яна бир йўловчи тан жароҳатлари билан касалхонага  ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *