Наманганда юз берган ёнғинда 2 ёшли боланинг куйган ҳолдаги жасади топилди

фев 04 / 2019

alt

2 февраль куни Наманган шаҳри “Мажнунтол” МФЙ, Янгиобод 10-берк кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаронинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ДЁХХ матбуот хизмати хабар қилди.
 
Ёнғинни ўчиришга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ўтни ўчириш вақтида уй эгасининг 2017 йилда туғилган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
 
Ҳодиса оқибатида уйнинг 40 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинга “Сандал” ичига маиший электр жиҳозини қўйилиши ва назоратсиз қолдирилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *