Наманганда туман сабабли Red Wings авиакомпаниясининг самолёти "Тошкент" халқаро аэропортига кўндирилди

дек 12 / 2019

alt

"Uzbekistan Airports" АЖ  расмий хабарига кўра,  12 декабрь куни “Фарғона” ва “Наманган” аэропортларида ноқулай метеорологик шароит (қалин туман) сабабли RWZ405 қатнови билан Москва-Наманган йўналиши бўйича парвоз қилган Red Wings авикомпаниянинг самолёти маҳаллий вақт бўйича соат 05:57да "Тошкент" халқаро аэропортига қўндирилди.

“Тошкент” аэропортида йўловчиларга кутиш учун барча қулай шароитлар яратилган, шу жумладан иссик овқат ҳам ташкиллаштирилган.

16:00 ҳолатига кўра 219 йўловчилардан “Тошкент” аэропортида 61та йўловчи қолиб кутмоқда.  Red Wings авиакомпанияси томонидан уларни меҳмонхонага жойлаштириш учун ишлар олиб борилмоқда.

 “Фарғона” ва “Наманган” ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли атрофдаги кўриниш ҳалигача чекланган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *