Наманганда рухсатсиз шаръий никоҳ ўқиган домла жаримага тортилди

янв 04 / 2019

alt

Наманган шаҳрида ФҲДЁ идорасида никоҳдан ўтмаганларни шаръан никоҳлаган домла маъмурий жавобгарликка тортилди.

Наманган шаҳри “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи келин-куёвнинг шаръий никоҳини ўқиган домла Ҳасан Аҳмаджонов маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси вакили Гўзал Шарипова маълум қилган.

Қайд этилишича, келин-куёв амалдаги тартибга кўра, аввал ФҲДЁ идорасида никоҳдан ўтиши, сўнгра шаръий никоҳ ўқилиши лозим эди. Аммо келин-куёв фақат шаръий никоҳдан ўтган, холос. Прокуратура нашрига кўра, келин-куёв фақат шаръий никоҳ ўқитган ҳолларда улар ажрашиб кетса, келин ва унинг зурриёди кўчада қолади, уларга на суд ва на бошқа идоралар ёрдам бера олади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *