Наманганда ота-онанинг эътиборсизлиги сабаб 8 ва 1 ёшли бола куйиб қолди

апр 19 / 2019

alt

2019 йил 18 апрель куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида ота-онанинг эътиборсизлиги нохуш ҳодисага сабаб бўлди.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ўрта мактабнинг 1-синф ўқувчиси 8 ёшли А.Т. қизиқиши туфайли, ҳовлисида турган елим идишда бўлган пропан газ суюқлиги қопқоғини очиб, гугурт чақиб юборади.

Ҳодиса оқибатида аланга ҳосил бўлиб, ўзи ва шу ерда бўлган 1 яшар синглиси куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилади.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда техника хавфсизлигига риоя қилинг ва фарзандларингизни назоратсиз улардан фойдаланишига йўл қўйманг”, дейилади вазирлик ахборотида.

Дарҳақиқат, бу борада ОАВда қанча чиқишлар, огоҳлантиришлар берилганига қарамай фарзандини назоратсиз қолдириш ҳолатлари учраб турибди. Уйдаги эътиборсизлик, эҳтиётсизлик жондан суюган жигарпораларини яраламоқда. Ҳали қилаётган ишининг нима билан якун топишини тушунмаган болалар бу эҳтиётсизликнинг жабрдийдаларига айланмоқда.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *