Наманганда Нексия автомобили 30 нафар йўловчиси бўлган автобусга бориб урилди

янв 15 / 2020

alt

14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи тумани "Олмурут" маҳалласи ҳудудидан ўтган “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 22-километрида “Нексия” ва “ИСУЗИ” иштирокида ЙТҲ содир бўлди деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

ЙҲХББнинг ҳабарига кўра, Учқўрғон туманида яшовчи М.Н  Нексия автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Учқўрғон туманида яшовчи М.А бошқарувидаги “Исузи” (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) русумли автобуси билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса натижасида Нексия автомобили йўловчиси А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи М.Н ҳамда икки йўловчи олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, “ИСУЗИ” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *