Наманганда ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ ходимига 600 минг сўм таклиф қилди

янв 30 / 2020

alt

Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХ инспектори Д.Чўлпонов Косонсой тумани ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида “Спарк” русумли автомашинани тўхтатиб ҳужжатларини текширганда айдовчи А.М.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги аниқланган.

Фуқаро А.М.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомани расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи А.М. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 600 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни фуқаро А.М. ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 460 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *