Наманганда 59 ёшли эркак мерос талашиш оқибатида укасининг хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди

июн 26 / 2019

alt

Бош прокуратура Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида оилавий можаро туфайли содир бўлган қотиллик ҳақида хабар қилди.

24 июнь куни соат 23:00 ларда 59 ёшли фуқаро мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн сўм пул маблағини ўзаро тақсимлашда укаси билан юзага келган низо оқибатида унинг оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашади. Қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг турмуш ўртоғи ҳамда унинг қизларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинади.
 
Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл ва унинг  катта қизи ҳодиса жойида вафот этади, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида иккинчи қизининг ҳаёти сақлаб қолинади.
 
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Фуқаро тегишли процессуал тартибда ушланган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *