Наманганда 5 тонналик сумалак тайёрланади

фев 22 / 2018

alt

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Наврўз байрами тантаналари доирасида 20-21 март кунлари биринчи бор “Сумалак сайли” ташкил этилади ва 5 тонналик қозонда баҳорий неъмат – сумалак тайёрланади. Бу ҳақда Наманган шаҳар Кенгаши депутати Маъруф Муминов хабар берди.

Бунча миқдордаги сумалакни тайёрлаш учун кетадиган 2 тонна буғдой увитилади. Буғдойдан ташқари, сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 кг зоғора уни, 50 кг новвот ишлатилади. Сумалакни тайёрлаш 25 нафар моҳир сумалак устаси онахонлар жалб этилади.

Қайд этилишича, сумалак Тошкентда рекорд палов тайёрланган дошқозонда пиширилади. Ҳозирда қозон Наманганга олиб келинмоқда.

Тайёрланган сумалак барча ташриф буюрган меҳмонларга тортиқ қилиш билан бирга, қариялар ва меҳрибонлик уйларига, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга тарқатилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *