Музработда уч ота алимент тўламагани учун 15 суткага қамалди. Қамоқ жазоси уларни алиментдан озод этадими?

сен 13 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти Музработ туманида маъмурий судида фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган уч отага суд ҳукми ўқилди, дея хабар беради ЎзА.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов маълум қилишича, уч ота -  Гулобод маҳалласида яшовчи Шобани Оралов (исм-шарифлар ўзгартирилди) бир фарзанди учун 5 миллион 640 минг сўм, Дарбанд маҳалласида яшайдиган Фарҳод Нозимов 4 миллион 352 минг сўм ҳамда Файзиобод маҳалласида яшовчи Баҳодир Дониёров икки фарзандига 36 миллион 445 минг сўм алимент пулини тўламай келган. Натижада улар йирик миқдордаги қарздорликни юзага келтиришган. 

Мажбурий ижро бюросининг Музработ туман бўлими алимент қарздорлигини тўламаган оталарга нисбатан тегишли чора кўришни сўраб, туман маъмурий судига мурожаат этди. Тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаган бу шахсларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Амалдаги қонунларимизга кўра, уларнинг бу жазони ўтаб чиқиши алимент қарздорлигини тўлашдан озод этмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *