Мустақилликнинг 25 йиллиги олдидан: 25 минг сўмлик пул купюраси, 25 метрли газета

июл 21 / 2016

Хабарингиз бор, "Камолот" ЁИҲ томонидан қатор вазирлик ва идоралар кўмагида "25" акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида "Ватанимга дил изҳори" шиори остида фотосуратлар ва видеороликлар танлови эълон қилинган. Мазкур танлов иштирокчиларидан бири Талгат Айназаров (Навоий вилояти) 25 минг сўмлик пул купюраси намунасини тайёрлади:

alt

Шунингдек, 17-20 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Камолот" ёшлар оромгоҳида бўлиб ўтган Ёш журналистлар медиа-тренингида ёшлар 25 метрли газета тайёрлашди. Газета қўл меҳнати билан ишланган бўлиб, ундан Ўзбекистон эришган ютуқлар ҳақида мақола ва дил изҳорлари ўрин олган:

alt

Фото: kamolot.uz, 25.kamolot.uz

  • Мехмон
    23 июл 2016, 20:58

    ажойиб гоя учун койил колиш керак!

  • Мехмон
    23 июл 2016, 09:06

    Қонунда пул купюраларини ишлаб чиқариш жиноят эмасми, бошқа хайратга солувчи нарса ўйлаб топишса бўлмайдими

  • Мехмон
    21 июл 2016, 18:26

    пул ишлаб чикарманг бошка нарса ўйлаб топинг........!!!!!!!!!!!

  • Мехмон
    21 июл 2016, 18:04

    Койил

  • Мехмон
    21 июл 2016, 15:17

    Ҳавас қилса арзийди!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *