Мустақиллик майдонидаги Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари 25 декабрда якунланади

дек 17 / 2015

alt

Пойтахтда ўтказиладиган янги йил байрами томошаларига тайёргарлик ишлари билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси,  "Ўзбектеатр" ижодий жамоаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа қатор ташкилотлар шуғулланмоқда.

UZ24 нинг ташкилотчилардан олган маълумотларига кўра, Янги йил арчасининг баландлиги 22 метр бўлиши режалаштирилган. У ўн мингга яқин ўйинчоқлар билан безатилади.

Мустақиллик майдонида Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари 25 декабрда якунланади, байрам тадбирлари 28 декабрдан 8 январга қадар давом этади.

Шунингдек, пойтахтимизнинг Хадра майдони ва Чилонзор туманида ҳам янги йил арчаларини қуриш ишлари бошланди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *