Депрессиядан қутулиш, инсонларни кечира олиш, дангасаликни енгиш усуллари — Психологдан маслаҳатлар

апр 08 / 2019

“Сизнинг психологингиз”

alt

“Сиз руҳий тушкунликдамисиз? Биз билан боғланинг!” номли эълондан сўнг кўплаб ўқувчилар таҳририятимизга мактублар йўллашмоқда. Улар мактубларида ўз руҳий ҳолатлари ҳақида баён қилишиб, психотерапевт ва психологдан маслаҳат сўрашган. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Фарзона: Ассалому алайкум! Мен ўзимда ҳеч қандай ҳис-туйғуни ҳис этмаяпман, на оғриқ ва на қувончни...   Доимий ғамгинлик ва бефарқлик мени тарк этмаяпти. Ҳатто депрессия ва жисмоний оғриқни ҳам ҳис этмаяпман.

alt

Психолог ва психотерапевт Зебинисо Аҳмедова: — Ҳеч қандай ҳис-туйғуни ҳис этмаслик ва бефарқлик депрессиянинг бир кўринишидир. Инсон ҳатто депрессияга тушиб қолган вақтида ҳам жисмоний оғриқни ҳис қилиши табиий ҳол ҳисобланади. Жисмоний оғриқ деганда ўз-ўзини ҳимоя қилиш инстинкти тушунилади. Сизга психоневролог ва психотерапевтга мурожаат қилиш тавсия этилади. Чунки сиз билан индивидуал суҳбат қурмай туриб, ҳеч бир психолог ёки психотерапевт  фойдали маслаҳат беролмайди. Қолаверса, бу руҳий ва организмдаги соғлиқ билан боғлиқ қандайдир муаммолар бор бўлиши мумкинлигини англатади. Агар ушбу ҳолатнинг сизда қачон бошланганлиги аниқланиб унинг олди олинса, психолог ўшанда самарали ёрдам бера олади.  

alt

Гулруҳ Журакулова: Ассалом алайкум! Мен Бухороликман. Мендаги бир ҳислат шуки,  бир  одамни ёмон кўриб қолсам жуда ҳам ёмон кўрганимдан, унинг ҳатто ижобий ҳислатларига ҳам аҳамият бермай қўяман. Менга қилган ноҳақликларни ҳеч қачон кечира олмайман. Ҳаттоки тушларимда ҳам ўша одам кириб асабларимни бузади.  Психологияда бунақа инсонлар вампирлар дейилади-ку?  Шулардан қандай ўзимни ҳимоя қилай? Ҳар бир сўзи, гапи, қилган қилиқлари юрагимни тешиб кетгандек бўлади. Ҳаётимдаги бир одам туфайли пессимистга айланиб боряпман.

 Зебинисо Аҳмедова: Психологияда вампир тушунчаси йўқ. Аммо эмоционал инфантил инсонда кечаги хаёт, ўтмиш билан яшаш деган ҳолат биринчи ўринда туради. Бундай одамлар ўзини бахтли қилиш ўрнига бошқаларни яксон қилиш ҳақида кўпрок фикр юритишади. Улар сабаб хаёти кайфиятсиз бўлмайди, ўзидаги пессимистик фикрлаш тихими бўлганлиги учун кечира олмайди. Кечириш бу Аллоҳнинг сифати. Ўша сифатнинг сизга бир нафас юқиши бу кечира олишдир. Танлов сизда. Кечириш орқали бундай инсонларнинг ёмон сифатларидан воз кечасиз ва ўзингизни ҳимоя қиласиз.

alt

Сизда дангасалик иллати борми? Буни қандай енгиш мумкин? Қуйидаги видеода кўринг ва билиб олинг.

Сиз руҳий тушкунликдамисиз? Биз билан боғланинг!

alt

 Сиз бирор маротаба психологга мурожаат қилиб, руҳий муаммоларингиз юзасидан маслаҳат олганмисиз?  Ёки буни энди ўзингизда синаб кўрмоқчимисиз? Бу борада таҳририятимиз сизга ёрдам беради.

 Айни дамда ҳаётингизда ўзингиз дуч келаётган ёки анчадан бери сизни қийнаб келаётган руҳий муаммолар ҳақида қисқача ёзиб, UZ24 сайтининг  uz24info@gmail.com  электрон манзилига (мактубингизда телефон рақамларингизни ёзишни унутманг) йўлланг.

Сизнинг ҳаётингиздаги юзага келаётган руҳий муаммолар ўрганилиб, таҳририят ходимлари албатта сиз билан боғланишади!

 Психолог сизга ҳар қандай руҳий мавзуда керакли маслаҳатларни беради.

Шунингдек, психолог сиз билан шахсан индивидуал суҳбат олиб бориши ёки сиз ўзингизга берилган маслаҳатларни “Сизнинг психологингиз” рукни остида сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

Шахсингиз, манзилингиз сир тутилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *