МТРКни радио эфирида танқид қилган Sport телеканали ходимлари ишдан бўшатилди

мая 25 / 2020
alt
Орият Доно радиоканалида эфирга узатилиб келинаётган Футбол+ дастурининг икки бошловчиси Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмалов дастур давомида Ўзбекистон 24 телеканалининг Сирдарё вилоят Сардоба туманида содир бўлган воқеаларни нотўғри ёритаётганини айтиб, танқид қилишган. Радиоканалнинг YouTubeдаги саҳифасига жойлаштирилган видеодан қирқиб олинган парча бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалди ва ўтган ҳафтанинг шов-шувли воқеаларидан бирига айланди.
 
Кейинроқ, МТРК раиси Алишер Ходжаев ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида бу видеоларга муносабат билдирган, кейинчалик пост ўчириб ташланган. Аммо тармоқдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида мазкур постнинг кўчирилган нусхаси чоп этилган. Унда Ходжаев МТРК тизимидаги Sport телеканалида фаолият олиб бораётган икки ходимнинг касб этикасига риоя қилмагани, бундай ходимлар компанияга керак-керакмаслиги бўйича саволни ўртага қўйган.
 
Uz24.uz нашри мазкур воқеага алоқадорлар билан боғланди. Маълум бўлишича, иккала ходим ҳам Sport телеканалидан ишдан бўшаган. Орият Доно хусусий радиоканалидаги Футбол+ лойиҳаси тугатилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *