Москвада ўрнатиладиган Ислом Каримов ёдгорлиги лойиҳаси халқаро танлов асосида танланади

дек 09 / 2016

alt

Москва шаҳри думаси қошидаги монументал санъат комиссияси Ўзбекистон томонидан билдирилган Ислом Каримов ёдгорлигини ўрнатиш таклифини бир овоздан маъқуллади. Монумент шаҳар марказида, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси яқинида бунёд этилади, деб ёзади Interfax.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Ашрафханов ушбу таклифни қўллаб - қувватлагани учун комиссияга ўз миннатдорчилигини билдирди. "Ёдгорлик лойиҳаси халқаро танлов натижаларига кўра танлаб олинади", - дейди Ашрафханов.

Ёдгорликни яратиш бўйича барча ҳаражатлар Ўзбекистон томонидан амалга оширилади, ҳудуддаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари тўловлари эса Москва бюджети томонидан молиялаштирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    11 декабр 2016, 11:58

    Ашрафханов бўлади. Ахир у ғазначилик бошлиғи бўлганку.

  • Мехмон
    09 декабр 2016, 15:50

    Афрахшанов ми, Ашрафханов?!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *