Москва ва Уфа шаҳарларига иккита янги поезд қатнови жорий қилинди

дек 17 / 2019

alt

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан халқаро йўналишларда иккита янги қатнов ташкил қилинди, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 13 декабридан бошлаб №350/349-сонли поезд Термиз – Москва – Термиз йўналиши бўйича қатнай бошлади. Шунингдек, тармоқ темирйўл жадвалидаги янги йўналишлардан, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Андижон – Уфа – Андижон йўналишидаги (№№371/372-сонли) поезд қатнови бошланади.

Эслатиб ўтамиз, давлатлараро поездларнинг йўловчилари учун махсус чегирмалар мавжуд. Хусусан, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55% гача чегирма мавжуд.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *