Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ноҳалол рақобат ҳолатларидан бири аниқланди

фев 05 / 2020

alt

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига келиб тушган мурожаатга асосан “SHIRIN SHAKAR BIZNES” хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган “MEXXI” белгиси остидаги ширинликларга номи, шакли ҳамда қадоқдаги ранглар уйғунлиги адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “MESSI” белгиси остида ширинликлар ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланган.

Ўрганиш даврида истеъмолчини чалғитишга олиб келадиган қандолат маҳсулотини ишлаб чиқараётгани аниқланган “MERCURE TRADE GROUP” МЧЖгак нисбатан рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатилди ва қонунбузар тадбиркорларга қонун талаблари бузилишини тўхтатиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди, деб Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *