Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳоким қарорини бекор қилди

мая 14 / 2019

alt

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти собиқ ҳокимининг суғурта компаниялари фаолиятини чеклашга қаратилган қарорини бекор қилди.

Қўмитага “UNIVERSAL SUG’URTA” ҳамда “ALFA INVEST” компаниялари бош офисидан уларнинг Сурхондарё вилоятидаги филиаллари фаолияти чекланаётгани ҳақида аризалар келиб тушган. 

Кейин маълум бўлишича, 2019 йилнинг 7 феврал куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида  вилоятда суғурталаш фаолияти билан фақат Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган корхоналар шуғулланади, дейилган ва давлат бошқарув органларига тегишли кўрсатмалар берилган.  

Қўмита ушбу ҳолатни ўрганиб чиққиб, рақобат эркинлиги ҳақидаги қонун нормалари бузилганини аниқлаган ва жамланган материалларни Қўмитанинг махсус комиссияси ихтиёрига ҳавола қилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимияти Монополиядан чиқариш қўмитаси қарорига рози бўлиб, олдин берилган топшириқни бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими в.б. Баходир Пўлатов апрель ойида ўз лавозимидан озод қилинган эди. Унинг ўрнига Тура Боболов тайинланган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *