Молия вазирлиги тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

фев 18 / 2019

alt

Молия вазирининг 2019 йил 18 февралдаги буйруғи билан Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Давлатов Муродбек Сапарбаевич тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Муродбек Давлатов 1978 йилда Хоразм вилояти, Хозарасп туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Урганч давлат университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2006 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини банк иши ва молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1999 – 2007 йилларда Боғот тумани банкларида ва туман молия бўлимларида,

2007 – 2012 йилларда Хоразм вилояти Ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармаларида,

2012 -2015 йилларда Боғот туман ҳокимлиги молия бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

2015 – 2017 йилларда Хоразм вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи.

2015 – 2018 йилларда Хоразм вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармаси бошлиғи.

“М. Давлатов буджет тизими буджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва буджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини яхши биладиган ва ўз ўрнида ҳудудлар молияси тизимини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўша оладиган салоҳиятли мутахассис ҳисобланади.

Ҳозиргача Молия вазирлигининг Агросаноат мажмуа молияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Агросаноат мажмуининг қайта ишлаш ва бошқа тармоқлари молияси ва нархларни тартибга солиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган”, дейилади хабарда.

alt

Молия вазирининг 2019 йил 18 февралдаги буйруғи билан Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Абруев Жамшид Исмоилович тайинланди.

Жамшид Абруев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2000 – 2004 йилларда Самарқанд шаҳар Темир йўл тумани Халқ таълими бўлими ҳамда туман ҳокимликларида ҳисобчи, иқтисодчи лавозимларида;

2004 – 2012 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, бўлим бошлиғи муовини лавозимларда;

2012 – 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг Умумий ўрта ва мактабгача таълимни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган

2017 – 2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2018 – 2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

"Меҳнат фаолияти давомида Давлат бюджети сиёсатининг устувор йўналишларини ва хусусиятларини, бюджет тизимини бошқаришнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини, бюджет даромадлари ва харажатларини прогнозлаштириш услубларини ва ижросини таъминлаш механизмларини, бюджетлараро муносабатларнинг асосий шаклларини, шунингдек ҳозирги замон бюджет амалиётининг долзарб муаммолари ва ривожлантириш омиллари юзасидан етарли билим ва тажрибани ортирган салоҳиятли мутахассис ҳисобланади.

Унинг бевосита иштирокида бир қатор бюджет қонунчилик базаси, яъни Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш, бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепциясини лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Ҳозирги кунга қадар Жамшид Абруев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган", дейилади вазирлик хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *