Миш-миш тарқатиш билан аёлни қўрқитиб 700 доллар талаб қилган шахс ушланди

окт 21 / 2019
alt
Эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиши билан аёл кишини қўрқитиб, ундан товламачилик билан пул талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.
 
Маълум қилинишича, ички ишлар органларига 37 ёшли Ш.Т. мурожаат қилиб, ундан эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатишини айтиб, 700 АҚШ доллари талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. 
 
16 октябрь куни соат 16:30 да Яшнобод туманида аёлни қўрқитган 35 ёшли Абдувахоб Н. пулларни олиш вақтида  қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *