Мирзо Улуғбек туманида янги масжид қурилмоқда

дек 02 / 2019

alt

2019 йил 27 ноябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Дорул Омон жоме масжидининг янги биноси қурилиши бошланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Илк ғиштини қўйиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ дин пешволари, имом-хатиблар, мударрислар иштирок этдилар. Янги масжид пойтахтнинг Улуғбек шаҳарчасида қурилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Ўзбекистондаги масжидларнинг умумий сони 2060 тага етди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *