"Mirzo Ulugbek Business City" Тошкентнинг асосий транспорт йўллари кесишмасида жойлашади

фев 12 / 2019

alt

Тошкентда қурилиши режалаштирилган “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳасининг тахминий кўриниши “iki design group” томонидан тақдим этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Компания вакили Мурод Қодировнинг сўзларига кўра, “Mirzo Ulugbek Business City” Тошкентнинг “умуртқа поғонаси”, яъни асосий транспорт йўллари кесишмасида жойлашган. Шундан келиб чиққан ҳолда лойиҳа ҳар томонлама пухта ўйлаб чиқилган. 

“Mirzo Ulugbek Business City” аҳоли учун ҳар томонлама қулай шаҳарча бўлиши учун мазкур ҳудуднинг спутник орқали кўриниши, йўллар кесишмаси чуқур ўрганилган. “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳасини тузишда энг аввало хавфсизлик, йўлларда тирбандлик ҳосил қилмаслик ҳам кўкаламзорлик белгилари асосий мезон қилиб олинган. 

“Mirzo Ulugbek Business City” зерикарли бўлмаслиги унда пиёда ва машинада сайр ҳам мароқли бўлиши учун дизайн, бинолар баланд ва пастликлари махсус лойиҳалаштирилган. 

Мурод Қодировнинг айтишича, шаҳарда асосий урғу фақат бинолар дизайнига берилиши нотўғри қараш. Шаҳар аввало аҳоли учун қулай бўлиши керак. 

“Iki design group” тақдим этган ушбу лойиҳа таклиф бўлиб, унга ўзгартириш киритиш ёки қабул қилиш у ерга маблағ киритаётган инвестор хоҳишига боғлиқ бўлади. 

Ҳозирда “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳаси бўйича қанча инвестор шартнома тузгани ҳақида маълумотлар берилмади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *