Миллий телерадиокомпания сайлов кампанияси ҳақида асосий ахборот берувчи манба сифатида қайд этилди

ноя 10 / 2016

alt

"€œИжтимоий фикр"€ жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига бағишланган ижтимоий сўров ўтказди.

Сўров натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, мамлакатимизда сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, Президент сайлови мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, оммавий ахборот воситаларида сайлов кампанияси атрофлича ёритилаётгани сайловчиларнинг электорал фаоллигига ижобий таъсир кўрсатган. Сайлов кампаниясини ёритишда давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари томонидан очиқлик ва сиёсий плюрализм таъминланиши аҳоли электорал фаоллигининг муҳим шарти, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишга бўлган хоҳиш-истаги ва интилишини рўёбга чиқариш омилидир.

Умуман, респондентлар Миллий телерадиокомпанияни  сайлов кампанияси ҳақида асосий ахборот манбаи сифатида қайд этишган. Қишлоғу шаҳарлардаги мутлақ кўпчилик респондентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида асосий ахборот ва маълумотларни мамлакатимиз давлат телерадиоканаллари дастур ва телекўрсатувларидан, босма нашрлардаги мақолалардан олишаётганини таъкидлашган. Сўровда қатнашганларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 99,4 фоизи сайлов кампанияси билан боғлиқ барча воқеаларни кузатиб боришаётганини айтган.

Энг муҳими, тадқиқот натижалари фуқароларимизнинг миллий сайлов тизимимизга бўлган юксак ишончини кўрсатди. Улар сайлов демократия талаблари асосида ҳалол ва адолатли ўтказилишига ишонишади. Респондентларнинг аксарияти 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишини билдиришди.

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида тайёрланди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *