Миллий гвардия курсантлари илмий тадқиқот ишларига йўналтирилади

сен 12 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида “Замонавий ҳарбий ускуна ва воситаларнинг яратилиш тарихи” мавзусида курсантларининг илк анжумани ўтказилди.

Анжуманда сўзга чиққан ўқитувчилар илмий тадқиқот ишлар борасида, айниқса, курсантларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш, уларнинг илмий тўгараклари фаолиятини жадаллаштириш, устоз-шогирд тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Шунингдек, анжуманда Институт курсантлари ҳам ўзлари изланиб, тадқиқот олиб борган мавзулари бўйича ўз маърузалари билан иштирок этди.

alt

Н.С.Расулова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти доценти, т.ф.н.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *