Миллий авиакомпания: 5 ойдан сўнг Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан ўтиш бўйича барча тақиқлар бекор қилинди

июл 16 / 2019
 
Бугундан бошлаб Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан ўтиш бўйича барча тақиқлар бекор қилинган.
 
Миллий авиакомпания Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала Лумпур ва Жакартага рейслари оптимал йўналишлардан фойдаланишни тикламоқда. Қайд этилишича, бунинг натижасида ушбу рейслар парвоз вақти 2-3 соатга қисқаради.
 
“Барчани бу қувончли ҳодиса билан табриклаймиз ва ўтган 5 ой давомидаги тушуниш ҳамда сабр-тоқат учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади авиакомпания хабарида.
 
Маълумот учун, Покистон ва Ҳиндистон ҳаво кенгликлари 2019 йилнинг февраль-март ойларида, икки мамлакат ўртасида ҳарбий зиддият сабабли ёпилган эди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *