Миллиардер Шодиев Сирдарёдаги бунёдкорлик ишлари учун 40 млрд сўм маблағ ажратди

апр 10 / 2019

alt

Шу йилнинг 9 апрель куни миллиардер Фаттоҳ Шодиев томонидан ташкил этилган “Шодиев халқаро фонди” делегацияси Гулистон шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилмоқда.

Делегация аъзоларини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қабул қилди.

Учрашувда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилояти аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун жамғарма томонидан 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилганлиги билдирилди.

Эътиборлиси, мазкур учрашувдан кўп ўтмай, яъни бугун мазкур маблағнинг қарийб 30 миллиард сўми вилоятдаги махсус ҳисоб рақамга келиб тушди.

Айтиш лозимки, ушбу ҳомийлик сармояси “Обод қишлоқ” дастури доирасида чекка қишлоқларни ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобиль йўлларини, оқова сув тизимларини мукаммал таъмирлашишларига йўналтирилади.

Шунингдек, маблағнинг бир қисми Президентимиз ташаббуси билан Ховос туманида барпо этилаётган “Xovos city” қурилиш мажмуасига сарфланиши ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, миллиардер Фаттоҳ Шодиев илк иш фаолиятини Сирдарё вилоятида бошлаган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *