МИБ "Электрокимёзавод" АЖнинг 670 нафар ишчилари иш ҳақини ундирди

ноя 26 / 2019

alt

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг бир қатор ижро варақаларига асосан “Электрокимёзавод” АЖдан 670 нафар ишчи ходимларнинг иш ҳақи ундириш белгиланган, деб хабар қилади Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати.

МИБ Навоий шаҳар бўлими ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Ижро варақасига асосан қарздор ташкилотга тегишли жами 450 млн. сўмлик 1 та “Captiva”, 1 та “Lacetti” ва 3 та “Nexi”a русмли автоторанспорт воситалари қидириб топилиб, ушбу автотранспорт воситалари хатланган.

Жамиятга тегишли 5 та автотранспорт воситалари “E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн савдо майдончаси орқали сотилиб, 670 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *