Мўйноқ туманида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда

ноя 13 / 2019

alt

Жорий йилнинг 13 ноябридан бошлаб “Elekron hisoblagich” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Қарақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Туманда жами 5733 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган.

Ҳозирда Қарақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2020 йил якунига қадар ресрубликанинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.

Айни пайтда мамлакатимизнинг 72 та туман ва шаҳарларида 1,9 миллиондан зиёд замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Йил якунига қадар 2,5 миллиондан ортиқ электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлса, 2020 йил якунига бориб 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси ушбу тизимга тўлиқ уланиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-202-50-55, 11-54 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *