Метрода "ақлли" камералар: қидирувда бўлган 12 шахс ушланган

дек 13 / 2019

alt

Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган кечаги матбуот анжуманида транспорт хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси раҳбари Олег Биченовнинг сўзларига кўра, ягона корпоратив видео марказини ташкил этилиши ва метрода одамларни юзларини таниб олиш имконини берувчи “ақлли” видеокамераларни ўрнатилгани хавфсизликни сезиларли даражада яхшилашга ёрдам бермоқда.

Жорий йилда турли жиноятлари учун қидирилаётган 12 шахс қўлга олинган. Шунингдек, ушбу чора-тадбирлар туфайли жиноятларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 46,5 фоизга (1253 дан 670 гача) камайди. Жиддий ва ўта жиддий жиноятлар содир этилмаган.

“Йил бошидан буён 457 унутилган нарсалар, масалан, сигарет қутилари, телефонлар, портфеллар каби турли қутилар топилди. Ҳар сафар портловчи моддаларни зарарсизлантириш учун зарур асбоб-ускуналар билан махсус бўлинма келади. Улар профессионал ишлайди ва поездларнинг ҳаракатланиш жадвалига таъсир қилмайди, йўловчиларга ноқулайлик туғдирмайди”, — дейди бошқарма ходими.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *