Метро қурилиши ишлари сабаб бир қатор автобуслар йўналиши вақтинча ўзгарди

ноя 29 / 2019

alt

Айни кунда шаҳримизнинг Сергели ва Қўйлиқ мавзеларига метронинг ерусти  йўналишини чўзиш мақсадида давом этаётган қурилиш ишлари йўлларда йўловчи ва бошқа транспорт воситлари ҳаракатида бироз ноқулайликларни юзага келтирмоқда. Қурилиш майдонлари яқинидаги катта йўлларда ҳаракатнинг чекланиши автобуслар йўналишини ўзгартирилишига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, метрополитеннинг Қўйлиқ йўналишида ТҲАЙдан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланишда  ерости ўтиш йўлагининг барпо этилиши муносабати билан ушбу ҳудуддан ўтувчи 15,81,93,45-йўналишларнинг ҳаракат чизмаси қурилиш ишлари якунлангунга қадар ўзгартирилди, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

15,81,93- йўналиш автобуслари тўғри йўналишдаги ҳаракатини ТҲАЙдан Бектемир йўли ва Ҳ.Бойқаро кўчалари кесишмаси ва кўприк орқали Фарғона йўли кўчасига тушиб йўналишини давом эттиради.

45-йўналиш автобуслари ҳам Қўйлиқдан қайтишда ТҲАЙдан Бектемир йўли ва Ҳ.Бойқаро кўчалари кесишмаси ва кўприк орқали Фарғона йўли кўчасига тушиб йўналишини давом эттиради.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *