Метан газ нархлари яна кўтарилдими?

янв 08 / 2019

alt

Мутасаддилар томонидан газнинг нархи 1900 сўмга туширилган эди. Агарда газ нархини белгиланган нархдан ошириб сотиладиган газ қуйиш шохобчалари аниқланса, Молия вазирлигининг буйруғига асосан санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилган. 

Ҳақиқатан ҳам жойларда метан газ нархлари ўзбошимчалик билан оширилганми?.. 

Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва ЎзА жойлардаги вакиллари биргаликда ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида ўрганиш ўтказди.

Навоий вилояти автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларида 1 куб газнинг сотилиш нархи тўғрисида маълумотни эътиборингизга тақдим этамиз.

Энг юқори нархларда:

Навоий шаҳридаги “Нурота Замин“, “Зарафшон Файз Оил“ ва “Спутник Кармана Инвест“, Кармана туманидаги “Кармана Газсервис“, “Маринел газ“, Нурота туманидаги “Метангаз Нурота“, Навбаҳор туманидаги “Спутник Авто Сервич“, Хатирчи туманидаги “Муҳаммад Али Қувончи“ масъулияти чекланган жамиятида 2200 сўмдан сотилмоқда.

Зарафшон шаҳридаги “Navoiy ASCOMJ“, “ZARAFSHON GLASS“, Конимех туманидаги “Кармана Алфагаз“ масъулияти чекланган жамиятида эса унинг баҳоси 2100 сўм.

Шунингдек, Қизилтепа туманидаги “Қизилтепа Зарафшон Алангаси“, “Қизилтепа Метангаз Транс“, “Газ Алианс Сервис“, “Зарафшон Автогаз“ да ҳайдовчилар 2000 сўмдан газ қуйиб олишмоқда.

Автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларидаги нархлардаги бундай ўзгаришларга ким жавоб беради? Уларни тартибга чақирадиган ва нарх-наводаги бундай сакрашларга изоҳ бера оладиган мутасаддилар борми?

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *