Меҳнат вазири Фарғонага қабул баҳона қариндошининг тўйига борганмиди? Вазирлик "саҳналаштирилган қабул" тўғрисидаги хабарлар юзасидан баёнот берди

июл 02 / 2019

Картинки по запросу бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1 июль куни ЎзАда “Caҳналаштирилган қабул” ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Фарғона вилоятига нега келганди?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда ёзилишича, вазир Кудбиев 28 июнь куни Фарғонада “сайёр оммавий қабул” ўтказган. Қабул натижасида 11 та шаҳар-туманда яшовчи 53 фуқаро мурожаати тингланиб, уларнинг 11 нафари ишга жойлаштирилган. Бироқ аниқланишича, ишга жойлашганлар аслида ишсиз бўлмаган, турли ташкилотлар раҳбарлари ўз ходимларини "иш сўраган" фуқаро ролида қабулга жўнатган. Аслида эса, вазир Фарғонага қабул баҳона қариндошининг тўйига борган.
 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу мақола юзасидан баёнот берди.
 
Қайд этилишича, 28 июнь Фарғона вилоятида Шерзод Кудбиев иштрокида сайёр қабул ўтказилган. Қабул жараёнида Фарғона аҳолисидан келиб тушган бандлик, меҳнат ҳуқуқи, имтиёзли кредитлар ва меҳнат миграциясига доир савол ва муаммолар ўрганилган. Тадбир доирасида 53 нафар фуқаро мурожаатлари билан бевосита вазир томонидан қабул қилинган.
 
Мазкур мақолада қабул жараёнида айрим фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилмаганлиги ҳамда қабул натижалари хақиқатдан узоқ эканлиги айтилмоқда. Мақолада келтирилган далиллар вазирлик раҳбарияти томонидан синчиклаб ўрганилди.
 
Бошқа вилоятларда ўтказилган сайёр қабуллар чоғида бундай ҳолатлар умуман кузатилмаганлиги ва 28 июнь куни ўтказилган тадбирда аҳолидан тушган мурожаатлар натижасига Фарғона вилояти Бандлик бошқармаси расман жавобгар эканлигини инобатга олган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фарғонадаги сайёр қабул жараёнида келиб тушган 53 та мурожатнинг ҳар бири юзасидан вазир ўринбосари Б.Умурзоқов бошчилигида ишчи гуруҳ билан ички текширув ўтказиш қарорини қабул қилди.
 
Текширув натижалари хусусида яна батафсил ахборот берилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *