Меҳнат бозори: 1,3 миллион ишсизлар, 2020 йилда нафақа икки баравар оширилади

дек 13 / 2019

alt

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида жорий йил учун Ўзбекистон меҳнат бозорининг ҳолати тўғрисида маълумот берилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 14,9 миллион иқтисодий фаол аҳоли мавжуд. Уларнинг 13,6 миллион нафари иш билан таъминланган. Ишсизлар фақат 1,3 миллион нафарни ёки умумий аҳоли сонининг 8,9 фоизни ташкил этади. Бу 2018 йилга нисбатан 0,4 фоиз кам дегани.

Расмий секторда аҳоли бандлиги 2018 йил якунларига кўра биринчи марта 5,7 фоизга ошди: ўтган 10 ойда республикада 300 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди, бу эса 119,7 фоизга прогноз бажарилганини кўрсатади.

Меҳнат бозорида юз берган муҳим ўзгаришлар қаторида 2020 йилда 644 минг сўмни ташкил этадиган ишсизлик нафақасини икки баробарга оширилишини таъкидлаш лозим.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *