Меҳмонга келган аёл қотилга айланди

дек 12 / 2019

alt

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида маст аёл меҳмонга келиб, ўй эгасини пичоқлаб ўлдирди, 
хабар беради «Postda.uz».

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро М.Р. таниши Д.Х.ни ўз уйига таклиф қилади. Улфатчилик авжига чиққан бир пайтда маст ҳолдаги Д.Х. ҳамда М.Р.нинг бирга яшаган отаси, 1955 йилда туғилган М.Р. ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Ўзаро жанжал пайтида эса аёл М.Р.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб, воқеа жойида қочиб кетади.

М.Р. воқеа жойида дунёдан кўз юмади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *