Май ойининг сўнгги кунлари кучли шамол ва ёғингарчиликлар кузатилади

мая 27 / 2019

alt

Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилинишича, май ойининг сўнгги кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. 
 
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 28 майда ёғингарчилик кутилмайди. 29-31 май кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат 28 майда кечаси 17–22°, кундузи 32–37°; 29-31 майда кечаси 13–18°, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади. 
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат 28–30 майда кечаси 17–22°, 31 майда 15–20°, 28-29 майда кундузи 34–39°, 30-31 майда 28-33 даража иссиққача пасаяди. 
 
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси 15–20°, 28–30 май кунлари кундузи 31–36°; 31 майда 28–33 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 17–22°, кундузи 28-29 май кунлари 34–39°; 30 майда 32–37°, 31 майда 30–35 даража иссиқ бўлади. 
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 28 майда 10–15°, 29–31 май кунлари 15-20°, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади. 
 
Тоғли ҳудудларда кечаси 28-29 майда 5–10° илиқ, 30–31 майда 8–13°, кундузи 28-30 майда 18–23°, 31 майда 15–20 даража илиқ бўлган ҳарорат кузатилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *