Машина томига чиқиб "кўнгилхушлик" қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

мар 14 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда қоидабузар ҳайдовчи машинасининг томига ўтириб олиб автомобилни бошқаргани акс этган видео тарқалган эди. Бу ҳақда аввалроқ хабар қилгандик.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълумот беришича, видеода акс эттирилган “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчи – 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланди. У 12-дан 13-мартга ўтар кечаси, тахминан соат 2.50 да Шаҳрисабз кўчасида KIA Optima русумли атвомобилда ҳаракатланган.

alt

Мазкур шахс Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддаси (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *